Қозоғистон CОVID-19 билан касалланиш бўйича 105-ўринда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов Ҳукумат йиғилишида Қозоғистоннинг эпидемиологик вазият бўйича жаҳондаги ўрнини маълум 0илди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дунёда КВИ билан касалланганлар сони 248 миллиондан ошади. Бир кунда 300 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилади. 5 миллиондан ортиқ одам вафот этди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақасидаги маълумотларига кўра, сўнгги икки ҳафта ичида 53 та давлатдан 45 тасида касалланиш ҳолатлари кўпайган», - деди Марат Шоранов.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Венгрияда сўнгги 14 кун ичида касалланиш даражаси сезиларли даражада ошган.

«Бу мамлакатда касаллик 230 фоиздан, Полшада 200 фоиздан, Aвстрияда 100 фоиздан, Озарбайжон ва Германияда 80 фоиздан кўпроққа ошган.

Европанинг 9 давлатида касалланиш камайди. Улардан Исроил 57 фоизга, Туркия 9 фоизга, Испания 7 фоизга камайди. Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида касалланиш 11 фоизга камайди.

Жаҳон рейтингига кўра, Қозоғистон касалланиш даражаси бўйича 222 давлат орасида 105-ўринни, ўлим даражаси бўйича эса 102-ўринни эгаллади», — деди у.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар