Қозоғистон чет эллик мигрантлар учун ажратиладиган квотани 16 фоизга қисқартирди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда маҳаллий ижро органи рухсати билан 16 278 нафар хорижлик ишлайди, деб хабар беради Кazinform.

Хорижий ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 639 та рухсатнома (биринчи тоифа), бошқарма бошлиқлари учун 3150 та рухсатнома (иккинчи тоифа).

Меҳнат ресурсларининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 8115 ва 825 киши.

Шунингдек, 1197 нафар фуқаро мавсумий ишларга, 2352 нафар фуқаро корпоратив алмашишга жалб этилган.

Ҳозирда Қозоғистонда чет эллик ишчи кучидан фойдаланадиган 1683 иш берувчи мавжуд.

Унда 429 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқаролари ишлайди, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил қилади.

Меҳнат мигрантлари келган асосий давлатлар: Хитой – 3685 киши, Туркия – 1977 киши, Ҳиндистон – 1268 киши, Ўзбекистон – 1195 киши, Сербия – 1109 киши.

Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ҳар йили мамлакатга чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади.

Жорий йилнинг январ ойида мамлакатнинг йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан боўлиб ўтган учрашув якунлари бўйича Президент топшириғини бажариш мақсадида вазирлик томонидан хориждан ишчи кучини жалб қилиш квотаси аввалдан режалаштирилган 28352 нафардан 23560 нафарга, яъни 4792 нафарга (16 фоиз) қисқартирилди.

Сўнгги хабарлар