Қозоғистон чегарасида  Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд  модда билан   қўлга олинди
13 Октябрь 14:50

Қозоғистон чегарасида  Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд  модда билан   қўлга олинди

SARYAǴASH. Kazinform - Туркистон вилояти Сариағаш тумани ИИБ навбатчилик бўлимига гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган пайтда Ўзбекистон фуқароси ҳибсга олинганлиги тўғрисида «Жибек -йўл» назорат -ўтказиш пунктидан хабар келиб тушди. Бу ҳақда Kazinform вилоят ИИБ матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Воқеа жойига зудлик билан тергов -тезкор гуруҳи ходимлари етиб келишди. Текширув давомида, чегарачининг Кольт исмли хизмат ити чет эл фуқаросидан гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланганлиги маълум бўлди.


Тинтув чоғида тезкор ходимлар гумонланувчининг чўнтагидан гиёҳвандликка ўхшаш қоғозли пакетни олиб қўйишди. Олинган ашёвий далиллар полиция томонидан экспертизага юборилган. Хулосага кўра, дори гашиш бўлиб, умумий оғирлиги бир граммга яқин.

Бу факт ҚР Жиноят кодексининг 286 -моддаси «Муомаладан чиқарилган нарсаларни ёки муомаласи чекланган нарсаларни контрабанда қилиш» моддаси бўйича рўйхатга олинган. Тергов ҳодисанинг барча тафсилотларини ва у гиёҳванд моддаларни нима мақсадда сақлаганини аниқлайди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив