Қозоғистон чегара ҳудудларда логистика марказларини қуришда давом этади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Хитой ва Марказий Осиё давлатлари билан чегара ҳудудларда логистика марказларини қуришда давом этади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё – ХХР» саммитида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда. Саноат, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда лангар лойиҳалар амалга оширилмоқда. Аста-секин савдо тўсиқлари бартараф этилиб, замонавий назорат-ўтказиш пунктлари очилмоқда. Қўшимча рейслар ва темир йўл йўналишлари очилмоқда», — деди ҚР Президенти.

Шунингдек, у Қозоғистон божхона чегарасида тартиб ўрнатиш бўйича туб ислоҳотлар бошлаганини таъкидлади.

«Жумладан, ноқонуний схемалар тузаётган, тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган нопок тадбиркорларга қарши курашни кучайтирамиз. Ишончим комилки, бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши кураш тез орада ўз самарасини беради. Ишонтириб айтмоқчиманки, Қозоғистонга импорт қилувчи ва учинчи давлатларга жўнатувчиларга зарар етказилмайди. Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли топшириқлар бердим. Чегара ҳудудларида биз улгуржи ва тарқатиш ҳамда агрологистика марказлари билан инфратузилмани қуришни давом эттирамиз. Буларнинг барчаси минтақалараро товар айирбошлашнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатмоқда», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида «Марказий Осиё – ХХР» саммити бўлиб ўтмоқда.

Саммитда ХХР раиси Си Цзинпин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон президенти Садир Жаппаров, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирок этмоқда.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар