Қозоғистон чегара назоратини кучайтиради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2 ноябрь куни Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин раислигида Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ҚР Бош вазири расмий сайтига асосланиб.

Ўтган ойда касалланишнинг энг юқори ўсиши Шарқий Қозоғистон, Ақмола, Қостанай, Ғарбий Қозоғистон ва Павлодар вилоятларида кузатилди.

Бош вазир тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг чеклов чоралари ва карантин режимига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича мониторинг гуруҳлари самарадорлигини оширишни буюрди.

Йиғилишда:

57 мамлакат фуқаролари учун Қозоғистонга визасиз режимни 2021 йил 1 майгача тўхтатиш.

Хитой ва Ҳиндистондан транзит йўловчилар учун 72 соатлик визасиз режим муддатини 2021 йил 1 январгача тўхтатиш.

2020 йил 9 ноябрдан бошлаб Туркия билан халқаро рейслар сонини ҳафтасига 33 тадан 20 тагача қисқартириш каби қарорлар қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистонда доимий яшовчи чет эл фуқаролари чегарадан уч ойда бир мартагина ўта олишини хабар қилгандик.

Сўнгги хабарлар