Қозоғистон чегара хизмати чегарадан ўтиш қоидаларига ойдинлик киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати пандемия пайтида чегарадан ўтиш қоидаларини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чегара хизмати Instagram расмий саҳифасида Қозоғистон Республикаси ҳудудига кирадиган барча шахслар учун бош давлат санитария врачининг қарорига биноан, манфий натижали ПЗР тест сертификати бўлиши зарурлиги эслатилди.

Шунингдек, чегарани кесиб ўтиш тартибига мувофиқ, Қозоғистон Республикаси фуқаролари 4 февралдан бошлаб 30 кун ичида бир марта ҚР чегарасидан чиқишига рухсат берилди.

«Қозоғистон Республикаси фуқароси ҳар қандай мақсадда 30 кун ичида бир марта Қозоғистондан чет элларга чиқиши мумкин», - дея изоҳ берди чегара хизмати.

Сўнгги хабарлар