Қозоғистон Буюк Британия билан ҳамкорлик учун музокаралар олиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 31 январь куни Буюк Британия Европа Иттифоқи таркибидан расман чиқди. 2020 йил 1 февралдан 31 декабргача ўтиш даври сақланади. Шу давр мобайнида Буюк Британия ЕИ доирасида қабул қилинган келишувларни бажаришда давом этади, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлигига ҳавола қилиб.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, Буюк Британия Қозоғистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир ва юртимид иқтисодиётига киритган инвестициялари ҳажми бўйича олтинчи ўринда. 2019 йилнинг тўққиз ойида ўзаро товар айланмаси 749,9 млн АҚШ долларини ташкил қилди. Сўнгги 14 йил ичида Буюк Британиядан келган тўғридан-тўғри инвестициялар 13 миллиард доллардан ошган.

Таъкидлаш жоизки, 2015 йилда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишув имзолаган. Мазкур Келишув 2020 йил 1 мартида кучига киради ва савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ўрнатиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Ўтиш даврида Келишувга 2020 йил охиригача Буюк Британия ҳам амал қилади.

Ҳозирда Буюк Британия ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама алоқаларнинг кенг спектрини қамраб олувчи Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги келишувга жорий йилда эришиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Буюк Британия референдумдан кейин 3,5 йил ўтиб расман ЕИ таркибидан чиққанлигини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар