Қозоғистон буғдойини Покистон ва Эронга экспорт қилиш мумкин

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин Ҳукумат коридорида журналистларга буғдой экспорти кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маълумки, бизда аввал ғалла экспорти тақиқланган эди. Лекин фермерлар фойда кўриши учун уни олиб ташладик. Адашмасам 10 сентябрдан олинган. Айни пайтда ғалла етиштиришимиз етарли. Бундан ташқари, Озиқ-овқат корпорацияси ҳам сотиб олди. Шунинг учун буғдойга нисбатан хавф йўқ», — деди вазир ва буғдой экспорт қилувчи давлатлар рўйхати кенгайиши мумкинлигини айтди.

«Президентимиз Самарқандда бўлганида Покистон ва Эрон раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, аниқ топшириқлар берди. Кеча биз бу икки давлат билан учрашувга тайёргарлик кўрдик. Кейинги ҳафта гаплашамиз. Ўшанда нафақат дон етказиб бериш, балки транспорт логистикасини кенгайтириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия фаолиятини оптималлаштириш каби мураккаб масалалар ҳам муҳокама қилинади», -деди Серик Жуманғарин.

Эслатиб ўтамиз, 8 июлдан бошлаб Қозоғистондан буғдой ва буғдой унини экспорт қилишга чекловлар жорий этилган эди. 14 сентябрдан ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буғдой ва ун экспортига қўйилган чекловларни олиб ташлади.



Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар