Қозоғистон бу йил қайси мамлакатларга дон экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров Ҳукумат матбуот анжуманида Қозоғистон бу йил қайси мамлакатларга дон экспорт қилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил ғалла йиғими 18 миллион тоннани ташкил этиши режалаштирилган. Айни пайтда 11,5 миллион тонна йиғиб олинди», - деди вазир.

Сапархан Омаровнинг сўзларига кўра, бу йилги ғалланинг 7-8 миллион тоннаси экспорт қилинади.

«Бизнинг асосий экспорт шерикларимиз - Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон ва Эрон. Биз Хитойга дон ва ун экспортини оширишни режалаштирмоқдамиз. Юқорида айтиб ўтганимиздек, агар бу йил 18 миллион тонна дон йиғиб олинса, ҳажмнинг тегишли қисми маазкур йўналишларга экспорт қилинади», - деди вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар