Қозоғистон бу йил қанча дон экспорт қилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги маркетинг йилида Қозоғистон неча тонна дон экспорт қилади. Бу саволга ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Сапархан Омаров жавоб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон аллақачон 5 миллион тонна дон экспорт қилди. Бу йил биз яна 8 миллион тонна дон экспорт қилишни режалаштирмоқдамиз. Ўйлайманки, келгуси йил экспорт ҳажми шу даражада сақланиб қолади», - деди вазир Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, ўтган йили Қозоғистонда 20,1 миллион тонна дон йиғиб олинди. Бу йил ҳам шунча дон йиғилиши кутилмоқда.

«Баҳор экиш куни кеча фақат якунланди. Олдимизда ёз фасли бор. Шунинг учун башорат қилиш ҳали эрта деб ўйлайман. Аммо, умид қиламанки, бу йилги ҳосил аввалги йиллар даражасида қолади», - деди Сапархан Омаров.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар