Қозоғистон бу йил 25,5 миллион тонна транзит юкларини ташийди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон бу йил 25,5 миллион тонна транзит юкларини ташийди. Бу ҳақда Қозоғистон Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов ҳисобот йиғилиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Транспорт секторининг асосий вазифаси – мамлакатнинг транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш учун миллий транспорт тизимини жаҳон транспорт тармоғига қўшишдир. Шуни таъкидлашни истардимки, умуман олганда саноат жадал ривожланмоқда. Албатта, пандемия транспорт соҳасига катта ўзгаришлар киритди. Барча транспорт турлари, шу жумладан йўловчилар ва юк ташиш хизмати зарар кўрди», - деди вазир.

Шундай қилиб, унинг таъкидлашича, 2021 йил январ-апрел ойларида транспорт соҳасида ялпи қўшилган қийматнинг индекслари ўтган йилга нисбатан 91 фоизни ташкил этди.

Барча транспорт турлари билан юк ташиш ҳажми 1,07 миллиард тонага етди.

«Пандемияга қарамай, биз транзит юк ташиш барқарорлиги ва самарадорлигини намойиш эта олдик. Масалан, 2021 йилнинг 4 ойида транзитнинг умумий ҳажми 7,3 миллион тоннани ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 4,1 фоизга кўпдир. Ундан 337 контейнер 20 фут муқобили ташилган. Бу 2020 йилга нисбатан 52 фоизга кўпдир. Бу йил 25,5 миллион тонна транзит юкларни, шу жумладан 1 миллион 20 фут муқобил контейнерларини ташиш режалаштирилган», - деди Бейбит Атамқулов.


Муаллиф: Марлен Жиембай

Сўнгги хабарлар