Қозоғистон Бразилиянинг тоғ-кон саноатига инвестиция киритади

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - Қозоғистон Бразилиянинг тоғ-кон саноатига инвестиция киритади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Бразилиядаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

«Қозоғистон Республикаси элчиси Қайрат Саржанов Бразилиянинг Баия штати маъмурияти билан «Bahia Mineração» компанияси ўртасида Илеус (Баия штати) муниципалитетининг Аритагуа туманидаги «Porto Sul» денгиз порти қурилиши лойиҳасини амалга ошириш ҳамда унинг хусусий терминалини бириктириш мақсадида махсус оператор-компания қуриш тўғрисидаги келишувни имзолаш маросимида иштирок этди», - делинган хабарда.

Элчихонанинг маълум қилишича, Қайрат Саржанов Сальвадор шаҳрига қилган ташрифи доирасида штат губернатори Руем Коста, Баия штати Саноат корхоналари федерацияси президенти Рикардо Албан ҳамда мазкур федерациянинг ташқи савдо бўйича маслаҳатчиси Анджело Жуниор билан учрашиб, Бразилиянинг Баия штати ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион хамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Таъкидлаш жоизки, «Bahia Mineração» компанияси Қозоғистон Ҳукуматига акцияларининг 40 фоизи тегишли «Eurasian Resources Group» (ERG) компаниялар гуруҳининг шўъба корхонасидир. Ушбу компания Баия штатининг Каэтите муниципалитетидаги «Pedra de Ferro» темир кони ишлаб чиқариш комплексида ўз лойиҳасини амалга оширмоқда. ERG инвестициясининг умумий ҳажми 1,5 млрд долларни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар