Қозоғистон Бош вазири Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан музокара ўтказди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди, деб хабар берди primeminister.kz.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Ш.Мирзиёев билан учрашувда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ўзаро ишонч ва англашувга асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчиликнинг ёрқин ифодаси эканини таъкидлади.

«Ўтган йилнинг декабр ойида Қозоғистонга давлат ташрифингиз Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга катта туртки берди. Икки мамлакат ҳукуматлари Сиз ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Иттифоқчилик муносабатларининг мустаҳкам ва барқарор иқтисодий платформасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда», - деди А.Смаилов.



Бош вазир ҳамкорликнинг юқори суръатларини қайд этди.

Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий савдо шериги ҳисобланади. 2021 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошиб, 4,3 миллиард долларни ташкил этди. Келгуси йилларда бу кўрсаткични 5 миллиард долларга, ўрта муддатли истиқболда эса 10 миллиард долларга етказиш режалаштирилган. Қозоғистон ва Ўзбекистонда 3 мингга яқин қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Бош вазир Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлигининг машинасозлик, енгил саноат ва ишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида юқори суръатда ривожланаётганини қайд этди. Автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва тўқимачилик саноатида 5 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Қурилиш саноати ва машинасозлик соҳасида умумий қиймати қарийб 365 миллион долларлик 7 та лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича президентларнинг махсус вакиллари механизми жорий этилди. Икки давлат чегарасида «Марказий Осиё» халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.
Сўнгги хабарлар