Қозоғистон Бош вазири ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши 20-мажлисини ўтказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бош вазир Асқар Мамин Қозоғистон раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 20-йиллик юбилей йиғилишида иштирок этди, дея хабар бермоқда Kazinform Бош вазирнинг расмий сайтига таяниб.

Ҳукумат раҳбари жорий йилда ШҲТга аъзо давлатларнинг кўп томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик дастурини амалга оширишда сезиларли ютуқларга эришилганини таъкидлади.

2021 йилнинг 7 ойи давомида ШҲТ доирасидаги ўзаро савдо ҳажми қарийб 40 фоизга ошди. Қозоғистоннинг ташкилот мамлакатлари билан товар айланмаси жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 19,1 фоизга ўсди ва 36,5 миллиард долларни ташкил этди.

А.Мамин ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини рағбатлантириш, ШҲТнинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳамкорлик дастури ва уни амалга ошириш режасини жадал ва босқичма-босқич амалга оширилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Пандемияга қарамай, 2020 йилда ШҲТ доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси 12,4 фоизга ўсиб, 15,4 миллиард долларни ташкил этди.

Учрашувда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар, ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Президенти маъмурияти раҳбари Акылбек Жапаров, Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Покистон ташқи ишлар вазири Маҳмуд Шоҳ Қурейши, Тожикистон Бош вазири — Коҳир Расулзода, Ўзбекистон Бош вазири — Абдулла Арипов, Беларусь Бош вазири — Роман Головченко, Мўғулистон Бош вазири — Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ, Эрон биринчи вице-президенти — Муҳаммад Моҳбер, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов ва бошқалар иштирок этди.


Сўнгги хабарлар