Қозоғистон Бош вазири «Самруқ-Қазна» АЖ ислоҳоти бўйича кенгаш ўтказди
20 Январь 11:24

Қозоғистон Бош вазири «Самруқ-Қазна» АЖ ислоҳоти бўйича кенгаш ўтказди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов «Самруқ-Қазна» АЖ ислоҳоти бўйича кенгаш ўтказди, дея хабар беради Kazinform Бош вазир матбуот хизматига таяниб.

Мазкур тузилмани ислоҳ қилиш бўйича таклиф этилаётган йўналишлар тўғрисида «Самруқ-Қазна» АЖ бошқаруви раиси Алмасадам Сатқалиев, Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров ва бошқа давлат органлари раҳбарлари маъруза қилди.

Бош вазир фаолият самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, шунингдек, жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида «Самрук-Қазна» АЖни ислоҳ қилиш бўйича таклиф этилаётган чора-тадбирларни янада ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.


Янгиликлар

Архив