Валюталар курси:
    usd/kzt 431.41 eur/kzt 452.94

    rub/kzt 6.92 cny/kzt 63.83
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистон  Бош вазири Қирғизистон Ҳукумати Раиси  билан музокаралар ўтказди

8 Декабрь 09:20

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Aсқар Мамин Қозоғистонга амалий ташриф билан келган Қирғизистон Вазирлар кабинетии Раиси – Президент Aдминистрацияси раҳбари Aқилбек Жапаров билан музокаралар ўтказди, деб хабар беради primeminister.kz.

Бош вазирлар савдо-иқтисодий, сармоявий, сув-энергетика, транзит-транспорт, ҳарбий-техникавий, агробизнес, саноат кооперацияси ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Шунингдек, ЕОИИ ва бошқа интеграцион бирлашмалар доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

2021 йилнинг 9 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 680 миллион доллардан ошди, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ва пандемиягача бўлган 2019 йилнинг 9 ойига нисбатан 1,2 фоизга кўпдир. Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш, сотиладиган товар ва хизматлар турларини кенгайтириш ниятида.

Қозоғистон Қирғизистон иқтисодиётига энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. 2005 йилдан бери Қозоғистондан Қирғизистонга тўпланган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 1 миллиард доллардан ошди. Жорий йилда Қозоғистондаги Қирғизистон корхоналари сони 1273 тадан 1983 тага ёки 55 фоизга ошган.

Қозоғистон Республикаси Бош вазири А. Мамин транзит ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий динамикасини қайд этди. Икки давлат чегарасида 7 та назорат пункти мавжуд. Жорий йилнинг 17 ноябридан бошлаб Нур-Султан – Бишкек йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта мунтазам қатновлар қайта тикланди. Бугунги кунда мамлакатлар ўртасида ҳафтасига 11 та рейс амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистон ҳудуди орқали Хитойдан Қирғизистонга транзит юк ташиш ҳажми 1,5 баробарга, 178 минг тоннадан 265,7 минг тоннагача ошган.

Бош вазир икки давлатнинг сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлигини, жумладан, Сирдарё, Шу ва Талас трансчегаравий дарёларининг сув ресурсларини тартибга солиш бўйича тезкор чора-тадбирларни биргаликда қабул қилишини юқори баҳолади. Қайд этилишича, Қирғизистон томони томонидан Тоқтоғул сув омборидан қўшимча равишда сув оқизилиши Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари фермерларининг сув тақчил бўлган пайтда суғориш сувига бўлган эҳтиёжини қондириш имконини берган.

Музокаралар якунлари бўйича Қирғизистон Республикасига Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш доирасида бепул ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланди.

Икки давлат Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2021-2023йилларда соғлиқни сақлаш соҳасида референт лабораторияларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси имзоланди.

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдо вазирлигининг «Қорасу» ва «Aктилек» назорат-ўтказиш пунктлари ҳудудида саноат савдо-логистика мажмуасини ташкил этиш шунингдек, учта улгуржи тарқатиш марказлари қуриш ва уларнинг ишлаши учун қўшма режа қабул қилди.

Нур-Султанга ташрифи доирасида Aқилбек Жапаров Президент Қасим-Жомарт Токаев ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев билан учрашади, «Астана» халқаро молия маркази, ҳукуматнинг рақамли идораси ва бошқа объектларга ташриф буюриши режалаштирилган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар