+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистон Бош вазири: Хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасида мажбурий эмлашга аниқ эҳтиёж бор

29 Июнь 12:10
Баҳам кўринг:
Қозоғистон Бош вазири: Хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасида мажбурий эмлашга аниқ эҳтиёж бор

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ҳокимларга эмлаш тезлигини оширишни буюрди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади Қанча қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди Грузияда коронавируснинг бешинчи тўлқини бошланди

«Санитария-эпидемиология ҳолати ўзгариб бормоқда. Ҳудудларда вирусни юқтирганлар сони кўпаймоқда. Касалхоналарда иш юкламаси 27 фоиз, реанимация бўлимида эса 24 фоизни ташкил этмоқда. «Қизил» зонага пойтахтдан ташқари яна тўртта ҳудуд киради. «Сариқ» ва «яшил» зоналарда олтита ҳудуд мавжуд. Чеклов чоралари «қизил»зоналарнинг барча ҳудудларида қўлланилиши ва мониторинг гуруҳлари фаолияти кучайтирилиши керак«, - деди Бош вазир.

Буларнинг барчасини ҳисобга олган ҳолда, Асқар Мамин заҳирадаги инфекцияга чалинганларга мўлжалланган жойларнинг тайёрлигини текшириш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг мавжудлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

«Бугунги кунга келиб, тахминан 3,3 миллион киши вакцинанинг I компонентини олди. Тахминан 2 миллион одам II компонентни олди. Аммо бу етарли эмас. Ҳокимлар эмлаш тезлигини ошириши керак. Бу, айниқса, Манғистау, Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларига дахлдордир. Хизмат кўрсатиш ва таълим соҳасида мажбурий эмлашга аниқ эҳтиёж бор «, - деди Бош вазир.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив