Қозоғистон Бош вазири Доҳада Power International Holding раиси билан учрашди

Фото: Фото: t.me/KZgovernment
DOHA. Kazinform – Доҳада бўлиб ўтаётган Қатар иқтисодий форуми доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Power International Holding раиси Мутаз ал Хайят билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ҳуқумат матбуот хизматига таяниб.

Томонлар тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Power International Holding - Яқин Шарқдаги энг йирик конгломератлардан биридир. Унинг иштирокида Қатарда жаҳон чемпионати арафасида катта объектлар қурилди. Холдингнинг асосий йўналишларига қурилиш, қишлоқ хўжалиги, саноат, соғлиқни сақлаш киради.

«Буларнинг барчаси Қозоғистон иқтисодиёти учун устувор тармоқлардир. Ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд», - деди ҚР Бош вазири.

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, Power International Holding Қатар ва Қозоғистон ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантиришда етакчига айланганини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар