Қозоғистон Бош вазири амалий ташриф билан Абай вилоятига боради

None
ASTANA. Kazinform – 21 апрель, жума куни ҚР Бош вазири Алихан Смаилов амалий ташриф билан Абай вилоятига боради, дея хабар беради Kazinform Ҳукуматнинг Telegram-каналига таяниб.

Ҳукумат раҳбари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг бориши билан танишади.

«Ҳукумат раҳбари вилоятга ташрифи доирасида Шулби ГЭСи ва «Ғаббасов» қозонхонасининг ишини кўздан кечиради, Ядро тиббиёти ва онкология маркази ҳамда бошқа бир қатор ишлаб чиқариш ва ижтимоий объектларга ташриф буюради», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар