Қозоғистон Бош давлат санитария врачи Туркистонга амалий ташриф билан келди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонга амалий ташрифи чоғида Қозоғистон Бош давлат санитария врачи – Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ерлан Қиясов вилоятдаги эпидемиологик вазият билан танишди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Вазирлар билан учрашувда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Туркистон вилояти эпидемиологик баҳолаш матрицаси бўйича узоқ вақтдан бери «яшил» зонада бўлган мамлакатдаги ягона вилоят эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, вазир ўринбосари вилоят Бош давлат санитария врачи Нурбек Нишанов билан биргаликда шаҳар ва туманлар санитария-эпидемиология назорати бўлимларида бўлиб, ишларнинг бориши билан яқиндан танишди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария эпиддемиеология назорати қўмитаси Миллий экспертиза марказининг Туркистон филиалига ташриф буюрди. Бу ерда бактериологик ва санитария лабораториялари хоналарини кўздан кечирди.

2020 йилда эксперт бўлими Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида кўчма лаборатория мажмуасига эришди. Янги технологиялар билан жиҳозланган мажмуа Россия Федерациясида ҳам мавжуд. Айни пайтда мажмуада ПЗР - тести хизмати мавжуд.

Туркистонда 12 ёшдан ошган ўсмирлар, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ўртасида Pfizer вакцинаси билан CОVID-19 га қарши эмлаш давом этмоқда.

Муассасаларда профилактика ишларини олиб бориш учун барча шароит яратилган. Тиббиёт мутахассислари махсус тайёргарликдан ўтди. Pfizer билан эмлаш ихтиёрийдир, шу жумладан, ўсмирлар фақат ота-онаси ёки қонуний вакилларининг розилиги билан эмланади.

Айни пайтда минтақада Pfizerни қабул қилувчилар сони 14 097 кишини ташкил этади. Улардан 11162 нафари ўсмирлар, 1921 нафари ҳомиладор ва 1014 нафари эмизикли аёллардир. Эмлашдан кейин беморлар шифокор назорати остида.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилоятига Pfizerнинг 46 800 та янги партияси етказиб берилган.


Сўнгги хабарлар