Қозоғистон болалар боғчаларида ваучер молиялаштириш тизими жорий этилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Болалар боғчаларида ваучер молиялаштириш тизими жорий этилади. Ҳозирда мазкур лойиҳа тажриба тариқасида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирлигининг «Молия маркази» АЖ бошқаруви раиси Асқар Ибраимов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вучер молиялаштириш қачон кенг қўлланилиши маълум эмас. Ҳозирда биз уни фақат синов тариқасида ишга туширдик. Унда 15 та боғча, яъни 180 нафар ота-она иштирок этмоқда. Лойиҳани якунлаш мақсадида унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади», — деди Асқар Ибраимов.

Мактабгача таълим қўмитаси раиси Гулмира Каримованинг таъкидлашича, агар ваучер молиялаштириш тизими жорий этилса, ота-оналар боғча танлаш ва унинг бюджетини назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

– Илгари маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан давлат буюртмаси доирасида болалар боғчаларига маблағлар тақсимланарди. Энди ота-оналар ваучер молиялаштиришда иштирок этишлари мумкин. Шу билан бирга, ота-оналар болалар боғчасини танлаш ва бюджетни назорат қилиш имкониятига эга. Шундай қилиб, илгари ушбу ишларни амалга оширган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан юқорида кўрсатилган вазифалар олиб ташланади. Пилот лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, биринчи навбатда Нур-Султан шаҳрида ваучер молиялаштириш тизимини жорий этиш режалаштирилган», — деди Гулмира Каримова.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар