«Қозоғистон боксчиларининг «олтин»дан айрилиши»: AIBA тергов ўтказади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) ўз расмийларига Дубайда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳакамларнинг кимгадир ён босиши ёки коррупция фактларини (агар шундай ҳолатлар юз берган бўлса) аниқлаш ва текширишни буюрди, деб ёзади Kazinform Sports.kzга асосланиб.

«AIBA Дубайда бўлиб ўтган бокс бўйича Осиё чемпионатидаги айрим жанглардаги ҳакамлар қарорига нисбатан юзага келган эҳтимол муаммолар ва даъволардан хабардор. AIBA бундай айбловларни жуда жиддий қабул қилади. Бир нечта миллий бокс федерациялари билан ўзаро алоқада бўлганидан сўнг, AIBA ҳакамлар қўмитасидан тайинланган барча тегишли мансабдор шахсларнинг иши бўйича тезкор текширув ўтказишини ва ўз хулосаларини имкон қадар тезроқ AIBA Тартиб-интизом қўмитасига хабар беришини кутади.

Бундай ҳолда, Тартиб-интизом қўмитаси ваколатсизлиги, манипулияция ёки коррупция сабабли нотўғри қарорлар қабул қилинганини аниқлаш учун дарҳол мустақил экспертиза ўтказишга ҳақлидир. Президент Умар Кремлевнинг янги раҳбарлиги остида AIBA боксдаги адолат масалаларини мустақил экспертиза орқали ҳал қилиш нияти борлигини аниқ намоён этди.

Аввал бўлиб ўтган масалаларни, жумладан Рио-2016 турниридаги ҳолатлар ҳам тўлиқ ўрганиб чиқилади. Ноҳақ рақобатда айбдор бўлган ҳар қандай мансабдор AIBA мусобақаларига қатнашиш ҳуқуқидан бутунлай маҳрум қилинади. Президент Кремлев ва AIBA барча боксчиларга доимо адолатли жанг қилиш имконияти берилишини таъминлашга тайёр. Бошқа янгиликлар терговнинг асосий босқичлари ва ислоҳотлар жараёни тугагандан сўнг эълон қилинади», - дейилади AIBA расмий баёнотида.

Кўпгина журналистлар ва мухлисларнинг фикрига кўра, бир қатор боксчилар 2021 йилги Осиё чемпионатида, хусусан, Қозоғистон терма жамоаси бир томонлама ҳакамлик муаммосига дуч келишган. Финалда беш нафар Қозоғистон боксчилари қатнашганига қарамай, улардан биронтаси ушбу мусобақада олтин медални қўлга киритиша олмади.

Сўнгги хабарлар