Қозоғистон - бокс мамлакати ва менинг бурчим - бу ерга келиш - AIBA раҳбари

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти Умар Кремлев Қозоғистонга келди. Нур-Султан шаҳридаги халқаро аэропортда нуфузли меҳмонни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Учрашув Қозоғистон бокс федерацияси, Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги, шунингдек, пойтахт ҳокимлиги Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ташкил этилди, деб хабар беради Кazinform Ktb.kzга таяниб.

Бу AIBAнинг амалдаги президентининг мамлакатга илк расмий ташрифидир.

Умар Назарович, биринчи навбатда, қозоқ миллий таомлари – бўғирсоқ ва қимизни татиб кўрди. Сўнгра фотосессия ва республика оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлар бўлиб ўтди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад – ҳамкорлик ва республикада боксни янада ривожлантиришдан иборат.

«Қозоғистон бокс - мамлакати, менинг вазифам - бу ерга келиш, йигитларингиз қандай тайёргарлик кўраётганини, мураббийлар қандай ишлаётганини кўриш. Кучли давлатлар беллашувида Қозоғистон терма жамоаси энг яхшилардан бири бўлди. Ҳозирда ҳакамликда ислоҳотлар олиб бораётганимизни, ҳар қандай норозиликyb ҳисобга олиб, AIBA биринчи навбатда ҳалол ва очиқ бўлишини истаймиз. Биз сизнинг миллий федерациянгизга миннатдорчилик билдирамиз, чунки улар туфайли бу энг гўзал спорт тури мавжуд «, - деди Умар Кремлев ўз интервьюсида.

Халқаро федерация раҳбарининг Қозоғистонда қатор икки томонлама учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, AIBA президенти пойтахтлик боксчиларнинг «Aстана-Aрена» стадионидаги машғулотларига ҳам ташриф буюради.

Қозоғистон бокс федерациясида хабар қилинганидек, спортчилар билан ўтказиладиган очиқ машғулот доирасида фотосессия, AIBA президенти совғаси бокс анжомлари тақдимоти ҳамда Қозоғистон ОAВ вакилларига интервью бўлиб ўтади.


Сўнгги хабарлар