Қозоғистон БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши таркибига сайланди

None
None
NEW-YORK. Kazinform – 7 июн куни бўлиб ўтган БМТ Бош ассамблеясининг 73-ялпи мажлисида Қозоғистон 2022-2024 йилларда БМТнинг Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаши (ЭКОСОК) таркибига сайланди. Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Кенгаш БМТнинг иқтисодий, ижтимоий ва атроф-муҳит фаолиятини мувофиқлаштириш учун масъул бўлган асосий орган ва ушбу соҳалардаги долзарб масалаларни ҳал этишга кўмаклашувчи марказий платформадир.

«Қозоғистон ЭКОСОКга глобал барқарор ривожланиш мақсадларини самарали амалга ошириш ва Марказий Осиёдаги энг муҳим гуманитпар муаммоларни ҳал қилиш учун халқаро молия ва савдо ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда ёрдам беришни ният қилмоқда.

Кенгашга аъзолик, шунингдек, Қозоғистонда иқтисодий, ижтимоий ва давлат бошқаруви ислоҳотларини амалга оширишда муаффақиятли халқаро тажрибани жалб қилишда ёрдам беради», – дейилган ҚР ТИВ хабарида.

Маълум қилинганидек, овоз бериш якунлари бўйича АҚШ, Афғонистон, Белиз, Бельгия, Италия, Канада, Кот-д'Ивуар, Маврикий, Уммон, Перу, Танзания, Тунис, Ҳиндистон, Хорватия, Чехия, Чили ва Эсватини БМТ ЭКОСОК аъзоси бўлди.

«Қозоғистон номзодини 180 мамлакат қўллаб-қувватлади. Бундан олдин Қозоғистон 2007-2009 ва 2014-2016 йилларда икки марта БМТ ЭКОСОК таркибига сайланган», - дейилади ҚР ТИВ хабарида.



Сўнгги хабарлар