Қозоғистон БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида 28-ўринни эгаллади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда резидентларга проактив форматда 40 та давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унга кўра, вазирлик фаолияти қуйидаги стратегик йўналишларни ўз ичига олади: давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, алоқа ва ахборот технологиялари ва инновацияларини ривожлантириш, космик соҳани ривожлантириш.

«Биз фуқаролар учун инсон эҳтиёжларига қаратилган хизматларни фаол жорий қилмоқдамиз. Ҳозирда 40 та давлат хизматлари проактив форматда кўрсатилмоқда, 15 та давлат хизмати ташқи платформаларга чиқарилди, 20 та рақамли ҳужжатдан 7,5 миллион марта фойдаланилди», — деди Бағдат Мусин вазирликнинг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Шу билан бирга, вазир BeyneАХКМ, рақамли ҳужжатлар ва EGov мобил иловаси мавжудлиги ҳақида маълумот берди.

«Бугунги кунда ушбу лойиҳалар туфайли мамлакатимиз БМТнинг электрон ҳукуматни ривожлантириш индексида 28-ўринни, рақамли хизматлар субиндекси бўйича эса 8-ўринни эгаллади», — деди Рақамли ривожланиш вазири.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда, унда вазирлик раҳбарлик қилаётган йўналишларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан хулосалар ва устувор йўналишлар муҳокама қилинмоқда.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар