Қозоғистон БМТ рейтингида электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича 28-ўринда

29 Сентябрь, 09:47
Қозоғистон БМТ рейтингида электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича 28-ўринда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон БМТ рейтингида электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича 28-ўринни эгаллади. Бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин ёзди, деб хабар беради Kazinform.

«Дўстлар! Сизлар билан яхши янгиликни баҳам кўрмоқчиман! Қозоғистон БМТнинг (UN Global E-Government Development Index) рейтингида «электрон ҳукумат»ни ривожлантириш бўйича 28-ўринни эгаллади. Шу тариқа, 29-ўриндан бир поғона юқориладик.

Эслатиб ўтамиз, рейтингни чиқариш жараёнида БМТ экспертлари электрон хизматлар ва инсон капитали, шунингдек, телекоммуникация инфратузилмаси ривожланишини баҳолайди. Ушбу рейтинг охирги марта 2020 йилда нашр этилган. Коронавирус пандемияси ва бошқа қийинчиликларга қарамай, биз сўнгги икки йил давомида ўз кўрсаткичларимизни барқарор равишда ошира олдик.

Рақамли ҳукуматни ривожлантириш Давлат раҳбарининг алоҳида назоратида, Қасим-Жомарт Тоқаев рақамли трансформация мамлакат рақобатбардошлигини белгилаб беришини таъкидлади. Биз бу билан чекланиб қолмай, маҳаллий ахборот-коммуникация технологиялари сифатини ошириш борасидаги тегишли ишларни давом эттирамиз. Келажакда биз етакчилар қаторидан жой оламиз ва БМТ рейтингида 20-ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз!», -дейилади хабарда.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар