Қозоғистон Бишкекдаги хайрия ярмаркасида иштирок этди

Фото:
BISHKEK. Кazinform – Қозоғистоннинг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Наврўз байрамини нишонлашга бағишланган пазандалик маҳсулотлари ва сувенирлар дипломатик ярмаркасида иштирок этди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Бишкек ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Россия, Хитой, Япония, Швейцария, Франция, Германия, АҚШ, Туркия, Жанубий Корея, Эрон ва Ҳиндистон каби 14 хорижий дипломатик миссия вакиллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва қирғизистонлик ҳунармандлар иштирок этди.

Хорижликлар миллий таомлар ва сувенирлар намойиш этилган қозоқ чодири ёнида миллий таомлардан баҳраманд бўлди.

«Бугун Қозоғистон элчихонаси Қирғизистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус билан биргаликда хайрия ярмарка-кўргазмасида иштирок этиб, сувенирлар ва миллий таомлар савдосини ташкиллаштирди. Ошпазлик ва сувенир маҳсулотларини сотишдан тушган барча маблағ Қирғизистон томонининг хайрия фондига ўтказилади. Бугунги акция хайрли ва тарбиявий аҳамиятга эга тадбирдир. Ўйлайманки, келажакда коронавирус пандемияси каби бошқа нохуш ҳолатлар эътиборимизни бундай хайрли ишларга қаратишимизга тўсқинлик қилмайди», – деди ҚРнинг Қирғизистон Республикасидаги элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Асхат Сиздиқов.

Муаллиф: Балнур Қожагелди


Сўнгги хабарлар