Қозоғистон биржасида доллар арзонлашди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржаси (KASE)даги савдолар якунларига кўра, долларнинг тенгега нисбатан курси пасайган, деб хабар бермоқда Kazinform.

Кунлик савдо маълумотларига кўра, доллар курси 5 август оқшомига нисбатан 1,15 тенгега пасайиб, 1 доллар 476,62 тенгени ташкил қилган. Миллий банкнинг 8 августдаги расмий курсига кўра, 1 доллар 477,98 тенге.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги пул айирбошлаш шохобчаларида долларнинг сотув курси 476 тенге, сотиб олиш курси эса 480 тенгени ташкил қилмоқда. Нур-Султанда сотиш нархи 474 тенге, сотиб олиш нархи эса 478 тенге.

Россия рубли 7,20 ва 7,55 тенге орасида сотилмоқда.

Сўнгги хабарлар