Қозоғистон биринчи чоракда бошқа давлатларга 9,4 млн долларлик гуманитар ёрдам жўнатди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон турли мамлакатларга 2021 йилга нисбатан кўпроқ гуманитар ёрдам жўнатди, дея хабар берада Kazinform Finprom.kzга таяниб.

«2022 йилнинг январ-март ойларида Қозоғистон бошқа давлатларга 9,4 миллион доллар миқдорида инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Март ойида 3,6 миллион долларлик ёрдам жўнатилган. Бундан ташқари, жорий йилнинг биринчи чорагида кўрсатилган инсонпарварлик ёрдам ўтган йилга нисбатан 7,5 миллион долларга ошган», - деб ёзади Finprom.kz.

2022 йилнинг январ-март ойларида Қозоғистондан юборилган инсонпарварлик ёрдамининг асосий ҳажми дори-дармонларга тўғри келди – 4,4 миллион доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари – 280,8 минг доллар, кийим-кечак ва поябзал – 94,8 минг доллар, машина ва ускуналар – 15 минг доллар ва 4,6 миллион доллар бошқа товарлар ҳиссасига тўғри келди.

Сўнгги хабарлар