Қозоғистон бир йил ичида 769,3 минг тонна арматура ишлаб чиқарди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2020 йилда 769,3 минг тонна арматура маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, деб хабар беради Kazinform Индустрия ривожлантириш ва саноат хавфсизлиги қўмитасига асосланиб.

Маҳаллий қурилиш саноатини ривожлантириш учун 574,1 минг тонна арматура ички бозорга юборилди. Бир тонна ўртача 311,4 минг тенгега сотилган. Қурилиш арматураларини Қозоғистондаги бешта компания ишлаб чиқаради. Лойиҳа қуввати 1,42 млн тонна ташкил этади.

Улар орасида Қозоғистондаги энг йирик металлургия корхонаси - «АрселорМиттал Темиртау» АЖ, кичик нав прокат маҳсулотларини ишлаб чиқариш «ЕвразКаспиан Сталь» МЧЖ заводи, «Кастинг» МЧЖ кўп тармоқли корхонаси, нефт ва газ саноати учун чоксиз пўлат қувурларни ишлаб чиқарадиган биринчи маҳаллий компания - «KSP Steel» МЧЖ ва қора металл буюмлар ишлаб чиқарувчи «FerrumVtor» МЧЖ компанияси.

Бундан ташқари, Қозоғистон Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2020 йилда арматура экспорти 195,2 минг тоннани ташкил этди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган арматура маҳсулотлари ва импортни ҳисобга олган ҳолда, умумий ички истеъмол 1,12 млн тоннани ташкил этди.

Сўнгги хабарлар