Қозоғистон банкларининг йиллик соф фойдаси 1,5 триллион тенгени ташкил қилди

None
ASTANА. Кazinform - Standard & Poor's (S&P)халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг 6 та банки ва йирик микромолия ташкилотлари рейтингини тасдиқлади. Бу ҳақда Kazinform Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлигига таяниб хабар беради.

Standard & Poor's (S&P) халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг олтита банки ва йирик микромолия ташкилоти рейтингини тасдиқлади.

«Минтақадаги макроиқтисодий ва геосиёсий хатарларнинг кучайишига қарамай, Қозоғистон банк сектори 2022 йилда барқарорликни кўрсатди», — дея маълум қилди S&P Global Ratings.

Умуман олганда, S&P маълумотларига кўра, иқтисодий цикллар бўйлаб активлар сифатини яхшироқ бошқариш банк тизимининг барқарорлигини оширди. Кредитлар бўйича мумкин бўлган йўқотишлар учун захираларни шакллантириш харажатлари ва Қозоғистон банк секторининг муаммоли кредитлари улуши 2015-2020 йилларда кузатилган даражадан сезиларли даражада пастлигича қолмоқда ва активлар сифати кўрсаткичлари барқарор бўлиб қолиши кутилмоқда.

Қозоғистон банк секторининг мамлакат ва тармоқ рискларини баҳолаш (Banking Industry Country Risk Assessment, BICRA) ҳам «9»дан «8»га яхшиланди ва асосан Қозоғистонда фаолият юритувчи банклар рейтингининг базавий даражаси «b+«дан»bb-«га кўтарилди

Натижада қуйидаги ташкилотларнинг узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредит рейтинглари тасдиқланди:

»Қозоғистон халқ банки«АЖ»BВ+/B«даражасида. Прогноз -»Барқарор«;

«Kaspi Bank» АЖ «BB/B» даражасида. Прогноз - «Барқарор»;

«Банк ЦентерКредит» АЖ «B+/B» даражасида. Прогноз - «Барқарор»;

«ForteBank»АК «BB-/B» даражасида. Прогноз - «Барқарор»;

«Нурбанк» АЖ «B-/B» даражасида. Прогноз - «Барқарор»;

«Банк Фридом Финанc Қазақстан» АЖ «B/B» даражасида. Прогноз - «Барқарор»;

Шунингдек, «ОнлайнКазФинанc» микромолия ташкилоти» МЧЖ «B-/B» даражасида. Прогноз «барқарор».

Агентлик маълумотларига кўра, 2022 йилда Қозоғистон банк секторининг соф фойдаси 1,5 триллион тенгени (3,2 миллиард АҚШ доллари) ташкил қилган. Яъни, 2021 йилга нисбатан 14 фоизга кўпдир .


Сўнгги хабарлар