Қозоғистон банкларининг хусусий капитали 4,9 триллион тенгега етди

None
ASTANA. Кazinform - Сентябр ойида Қозоғистон банкларининг хусусий капитали 0,7 фоизга ошди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Банкларнинг хусусий капитали жорий йилнинг сентябр ойида 0,7 фоизга ошиб, 4,9 триллион тенгега етди. 2022 йил 1 октябр ҳолатига капиталнинг етарлилик коэффициенти (к1) 17,6%, хусусий капитали (к2) 20,9% ни ташкил этди. Бу қонунчиликда белгиланган меъёрлардан сезиларли даражада ошиб кетади ва банк соҳасида юзага келиши мумкин бўлган хатарларни қоплаш имконини беради», — дейилади Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги хабарида.

Расмий маълумотларга кўра, сентябр ойида банк секторидаги мижозлар депозитлари 4,1%га ошиб, 29,4 триллион тенгени ташкил қилган.

«2022 йил сентябрда миллий валютадаги депозитлар 4,6 %га ёки 18,8 триллион тенгегача, хорижий валютадаги депозитлар 0,7%га ёки 10,4 триллион тенгегача ўсди. Яъни, долларлашув даражаси 2022 йил бошида 36%ни ташкил этган бўлса, 1 октябр ҳолатига кўра 35,65ни ташкил этган.

Базавий ставка ошгани сайин, молиялаштириш харажатлари ошади. Нобанк юридик шахсларнинг миллий валютадаги муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 2022 йил сентабрда 12,4%ни, жисмоний шахсларнинг омонатлари бўйича эса 12,2%ни ташкил этади», — дейилади агентлик хабарида.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар