Қозоғистон банклари тўрт ойда 375 миллиард тенге соф фойда кўрди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-апрел ойларида банкларнинг соф фойдаси 375 миллиард тенгени ташкил қилди. Бу ҳақда Kazinform Молия бозорларини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлигига таяниб хабар беради.

«2022 йил 1 май ҳолатига кўра, банк секторида капитал захиралари етарли. Асосий капиталнинг етарлилик коэффициенти (к1) - 18,1%, ўз маблағларининг етарлилик коэффициенти (к2) - 21,8% бўлиб, бу тизимда қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан ўртача юқори.

Шу билан бирга, январ-апрел ойларида банкларнинг соф фойдаси 375 миллиард тенгени ташкил этди. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 фоизга кам. 2022 йил 1 май ҳолатига банк активлари рентабеллиги (RОА) – 3,5% (2021 йил 1 май – 2,9%), ўз капитали рентабеллиги (RОЕ) – 28,7% (2021 йил 1 май – 22,4%)», — дейилади агентлик ахборотида.

Сўнгги хабарлар