Қозоғистон балиқ маҳсулотларини 36 мамлакатга экспорт қилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳар йили 36 давлатга 30 минг тонна балиқ маҳсулотларини экспорт қилади. Бу ҳақда Қозоғистон экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимиз ўзининг бой ва бетакрор табиати ҳамда жуда бой балиқчилик фондига ега. Ушбу соҳада экспорт салоҳияти юқори. 2019 йилда мамлакатда балиқ бозорининг умумий ҳажми қарийб 66 минг тоннани ташкил этди. Унинг тузилиши қуйидагича: балиқ овлаш - 45 минг тонна, балиқ етиштириш - қарийб 7,4 минг тонна, экспорт - 30 минг тонна, импорт - 43,5 минг тонна», - деди Мағзум Мирзағалиев.

Вазирнинг айтишича, Қозоғистон асосан балиқ филесин, қуритилган ва дудланган, музлатилган балиқларни экспорт қилади.

«Қозоғистон океан балиқлари ва денгиз маҳсулотларини импорт қилади. Булар сельд, скумбрия, қисқичбақалар, мидия ва бошқалардир. Импорт Норвегия, Россия, Исландия, Хитой ва Болтиқбўйи давлатларига тегишли.

Ўз навбатида, Қозоғистон ҳар йили 30 миллион тонна балиқ маҳсулотларини яқин ва узоқ хорижий 36 та давлатга қарийб 60 миллион AҚШ долларига экспорт қилади. Биз асосан балиқ филеси, қуритилган ва дудланган маҳсулотлар ва музлатилган балиқларни экспорт қиламиз. Масалан, судак филеси - Европа Иттифоқидаги (Германия, Голландия) қозоғистонлик бренд. Қуритилган ва дудланган маҳсулотлар Россия, Украина, Литва, Хитой ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади», - деди вазир.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман
Сўнгги хабарлар