Қозоғистон ҳайвонлар учун ўз вакциналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16 Август 22:43

Қозоғистон ҳайвонлар учун ўз вакциналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи

NUR-SULTAN. Кazinform – «KazBioPharm» биофармацевтика холдинги таркибида келажакда импортга қарам бўлмаслик учун вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарининг айтишича, давлат буюртмасига кўра, ҳайвонларга қўлланиладиган вакциналарнинг 70 фоизи ўзимизда ишлаб чиқарилади, вакциналарнинг атиги 30 фоизи Россия ва Беларусдан харид қилинади.

Ветеринария назорати ва текшириш қўмитаси раҳбари Асқар Жакупбаев Украинадан ҳайвонлар учун вакциналар етказиб берилмаганини таъкидлади. Бироқ, Украина диагностика соҳасида муҳим ҳамкор бўлиб келган.

«Алматида жойлашган маҳаллий ишлаб чиқарувчи «Антиген» МЧЖ ўз ишлаб чиқаришини йўлга қўйди ва бугунги кунда барча талаб тўлиқ ёпилган», - дея тушунтирди Асқар Жакупбаев.

Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Рустем Қурманов мамлакатда ветеринария препаратларини импорт ўрнини босиш бўйича фаол иш олиб борилишини таъкидлади.

«Биз ягона оператор ташкил этмоқчимиз ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга давлат буюртмаси бермоқчимиз, улар бизнинг эҳтиёжларимиз учун вакциналар ишлаб чиқарсин. Агар улар давлат буюртмаси бўйича ушбу ҳажмларни ишлаб чиқаришни ўргансалар, улар, жумладан, Украина, Россия ва Белорусь дори воситаларининг тижорат ҳажмини тўлдиришлари мумкин бўлади. «KazBioPharm»нинг бир қисми сифатида биз келажакда импортга қарам бўлмаслик учун ўзимизда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. «KazBioPharm» халқаро стандартларга мос вакциналар ишлаб чиқаради. Европадан вакциналар билан боғлиқ муаммо бор, лекин катта эҳтимол билан бу муаммо доллар ва евро курси ошгани, Европа вакциналари эса қимматлашгани билан боғлиқ. Бизда вакциналарни хориждан келтирувчи корхоналар кўп. Улар олиб кираётган ҳажмлар камайди, лекин бу импорт тақиқлари учун эмас, балки нарх билан боғлиқ», - дея қўшимча қилди Р.Қурманов.

21 июл куни «KazBioPharm» биофармацевтика холдинги ташкил этилди. Холдинг фаолиятини таъминлаш учун республика бюджетидан 380 миллион тенге миқдорида маблағ ажратилди.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив