Қозоғистон айрим мамлакатлардан ишчи кучини жалб қилишни тўхтатади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин коронавирус инфекциясы тезлик билан тарқалаётган мамлакатларга авиарейсларни чеклаб, ушбу мамлакатлардан меҳнат мигрантларини қабул қилмаслик бўйича топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги имкон қадар тезроқ коронавирус тарқалаётган мамлакатларга мунтазам парвозларни чеклаши лозим. Шу билан бирга, мамлакатдаги фармацевтика компанияларида тиббий ниқоблар ва бошқа аксессуарларни ишлаб чиқариш кўпайтирилсин», - деди Асқар Мамин бугун Ҳукумат мажлисида.

Бош вазир, шунингдек, вилоят ҳокимларига давлат ва хусусий ташкилотлар, университетлар, аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари, савдо марказлари ва бозорларда эпидемияга қарши тадбирларни кучайтиришни топширди.

«Ҳокимиятлар ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги коронавирус инфекцияси жиддий тарқалаётган мамлакатлардан ишчиларни жалб қилни вақтинча тўхтатиши керак. Шунингдек, Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш учун аҳоли билан сифатли ахборот ишларини олиб бориши керак», - деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов Қозоғистон коронавирус хавфи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатини кенгайтирганини айтди.

«Жорий йилнинг 1 мартидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиология назоратини кучайтиришнинг тўртинчи босқичини жорий этди. Биринчи тоифадаги мамлакатлар қаторига Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Гонконг, Тайван, Макао ва Эрон, Жанубий Корея, Япония, Италия киради», - деди вазир.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар