Қозоғистон ҳаво транзити учун жозибадор бўлиб бормоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ҳаво транзити учун жозибадор бўлиб бормоқда. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Марат Қарабаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда фуқаро авиациясининг асосий кўрсаткичларининг барқарор ўсиши кўзга ташланяпти. 2022 йил охирига келиб маҳаллий авиакомпаниялар 11 миллион йўловчини ташиди. Бу 2021 йилга нисбатан 17 фоизга кўпдир. Жорий йилда ҳам ўсиш суръати сақланиб қоляпти. Ҳаво транзити ҳам юқори суръатларда ривожланяпти. Бир сўз билан айтганда, Қозоғистон ҳаво транзити учун жозибадор бўлиб боряпти. Масалан, 2022 йилда хизмат кўрсатиладиган парвозлар ҳажми 410 мингта самолётни ташкил этади. Бу 2021 йилги кўрсаткичдан 90 фоизга кўпдир», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Республикасининг 2030 йилгача транспорт-логистика салоҳиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва мамлакат транзит салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш соҳанинг асосий стратегик вазифаси ҳисобланади.

«Фуқаро авиациясини ривожлантириш уч йўналишда амалга ошириляпти. Биринчиси, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш. Иккинчиси - маршрут тармоғини ривожлантириш. Учинчиси – инфратузилмани ривожлантириш», - деди Марат Қарабаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар