Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -19 °С
Алматы: -7 °С

Қозоғистон авиакомпанияларини қора рўйхатга киритишга ҳеч қандай сабаб йўқ - Европа Комиссияси

7 Июнь 13:20

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа комиссияси Қозоғистон ҳаво ҳудудида хавфсизлик даражаси яхшиланганлигини қайд этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Март ойида Европа Комиссиясининг Парвозлар хавфсизлиги қўмитаси Қозоғистон авиацияси маъмуриятининг фуқаролик авиацияси қўмитаси ва ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг ҳисоботини тинглади. Учрашув давомида Қозоғистон авиация маъмурияти бош директори Питер Гриффитс ва Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев парвозлар хавфсизлиги ва сертификатланган авиаташувчиларнинг ҳолати тўғрисида батафсил маълумот беришди.

«Ҳисоботдан кейин Европа Комиссияси Қозоғистон авиакомпанияларини Европа Иттифоқига учиши тақиқланган авиакомпаниялар рўйхатига (»қора рўйхат«) киритиш учун асос йўқлиги тўғрисида қарор чиқарди. Европа Комиссияси вакиллари Қозоғистондаги авиация регуляторлари ҳақида ҳеч қандай хавотирга эга эмаслар ва қора рўйхатга тушиш эҳтимоли минимал дея баҳолади.

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилги тингловлардан сўнг Европа Комиссияси Қозоғистон авиаташувчиларини «қора рўйхат«га киритиш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Бироқ, Европа Комиссияси вазиятнинг янада ривожланишини кузатишни ва баҳолашни давом эттиради. Шу муносабат билан, комиссия EASA ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар кўмагида Қозоғистонга ўқув саёҳатини ташкил қилмоқчи.

Новости по теме