Қозоғистон атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 10 йилда 370 млрд тенге сарфлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 10 йил ичида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қарийб 370 миллиард тенгега сармоя киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири finprom.kzга асосланиб.

Жорий йилнинг январь-август ойларида атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қўйилган сармоялар 24 фоизга ўсиб, 92,5 млрд тенгега етди. Ўтган йилнинг шу даврида инвестициялар миқдори 74,6 млрд тенге эди. Бу 2018 йилга нисбатан 2 баравар кўп. Сўнгги 3 йил ичида киритилган инвестициялар ҳажми йилига ўртача 94,7 фоизга ўсиб бормоқда. Умуман олганда, сўнгги 10 йил ичида Қозоғистон атроф-муҳитни муҳофаза қилишга 368,8 млрд тенге сарф қилган.

Минтақавий даражада Ақмола вилояти атроф-муҳитни муҳофаза қилишга катта маблағ сарфлайди. Вилоят сармоялар ҳажмини ўтган йилга нисбатан икки бараварга ошириб, 27,5 миллиард тенгени ташкил этди. Шарқий Қозоғистон вилоятида йил давомида инвестициялар ҳажми 5,4 бараварга ошди ва 10,1 миллиард тенгени ташкил этди. Манғистау вилояти энг яхши учликдан жой олди. Вилоят ушбу соҳага 7,8 млрд тенге сарфлаган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар