Қозоғистон аскарлари «Бузилмас биродарлик-2021» тинчликпарварлик ўқув-машғулотларида қатнашмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Россия Федерациясида КХШТ тинчликпарвар кучлари ўртасида «Бузилмас биродарлик-2021» ўқув- машғулотларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳарбий маневрларда Aрманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон тинчликпарвар бўлинмалари иштирок этади. Уларнинг асосий мақсади КХШТ Коллектив тинчликпарвар кучлари таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларнинг тинчликпарвар операцияларда мувофиқлаштириш даражасини оширишдан иборат.

Бирлашган ҳарбий контингент тинчликпарвар операцияларни тайёрлаш ва ўтказиш билан шуғулланади. Улар орасида гуманитар ёрдамларни ташиш, қуруқликдаги патруллар, инқирозли ҳудудлардаги кескинликни бартараф этиш учун назорат-ўтказиш пунктларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларини блокировка қилиш киради. Бундан ташқари, тинчликпарвар кучлар қочқинлар лагерлари ва назорат-ўтказиш пунктларида ишларни ташкил этиш бўйича тажриба орттиришади.

Машғулотларга КХШТга аъзо давлатлар қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 1700 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчиси, шунингдек, 300 дан ортиқ ҳарбий техника, Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари жалб қилинган.


Сўнгги хабарлар