Қозоғистон АSEАN мамлакатлари билан алоқаларни кенгайтириш ниятида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Мажилиси раиси Нурлан Ниғматулин Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АSEАN) Парламентлараро ассамблеясининг 41-Бош ассамблеясида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Парламенти Мажилиси Матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ушбу кенг кўламли форум видеоконференция орқали ўтказилди.

АSEАN Бош ассамблеясининг ялпи мажлисида сўзга чиққан Мажилис Спикери ҳозирги мураккаб геосиёсий вазият шароитида глобал таъминот занжирларини тиклаш, транспорт ва логистика йўлларининг шаффофлиги ва хавфсизлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.

«Шу муносабат билан Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг бутун Евроосиё қитъасида шериклик муносабатларини ўрнатиш бўйича стратегик ғояси долзарбдир. Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқи тармоғи бўйича АSEАN билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг катта салоҳияти мавжуд», - деди Нурлан Ниғматулин.

Мажлис спикерининг сўзларига кўра, ушбу форматдаги иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланиши қитъа мамлакатларининг ривожланиши, иқтисодий ўсиши ва фаровонлигига кучли туртки бериши мумкин.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, 670 миллионга яқин аҳолиси бўлган АSEАN ялпи ички маҳсулоти 3,5 трлн АҚШ долларини ташкил этадиган, ташқи савдо айланмаси 4,5 трлн АҚШ долларига етадиган энг йирик ҳудудий ташкилотлардан биридир.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ҳудуддаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини, Жануби-Шарқий Осиё билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва АSEАN билан алоқаларни кенгайтириш Қозоғистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаганди.


Сўнгги хабарлар