Қозоғистон армиясига рақамли зобитлар нима учун керак

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Дархан Ахмедиев Қозоғистон армиясига рақамли зобитлар нима учун зарурлигини тушунтирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳарбийларнинг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

«Саноатни рақамлаштиришнинг яна бир йўналиши бу рақамли зобитлардир. Улар Мудофаа вазирлигидаги барча жараёнларни инжениринг қилади. Кейинги муҳим соҳа киберхавфсизликдир. Рақамли ечимларнинг тўғри ишлаши учун барча даражаларда киберхавфсизлик таъминланиши керак. Киберхавфсизлик ахборот хавфсизлиги чоралари билан синхронлаштирилади», - деди Дархан Ахмедиев Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган брифингда.

Фото: gov.uz

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар