Қозоғистон армияси бу йил қандай қўшма ҳарбий йиғинларда қатнашади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон ҳарбийлари бу йил иккита халқаро ҳарбий йиғинда иштирок этади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ҚР Қуролли кучлари Бош штаби Фавқулодда вазиятларни режалаштириш департамент бошлиғи ўринбосари Даурен Абдуллин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу йил Беларусь ҳудудида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур ўқув машғулотлари ўтган йили КХШТнинг қўшма ҳаракатлар режаси доирасида Қозоғистон ҳудудида ўтказилган эди. Бу йилги йиғилишга Қуролли Кучларимиздан 80 га яқин шахсий таркиб жалб этилади. Бундан ташқари, қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудида «Бузилмас биродарлик» ўқув машғулотларига 130 нафар шахсий таркиб ва 30 тага яқин ҳарбий техника жалб этилади», - деди у.

Қуролли Кучлар полковниги «Батил тойтарис» учрашуви жорий йил сентябрь ойида бўлиб ўтишини айтди.

«Қолган учрашувлар Қозоғистон ҳудудида, бизнинг полигонларда ўтказилади. Уларнинг энг йирикларидан бири «Батил тойтарис» мажмуавий идоралараро стратегик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларидир. Мазкур тадбирнинг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойига режалаштирилган. Унинг доирасида «Шарқ-2023» оператив-тактик ўқув машғулотлари ўтказилади», - деди Даурен Абдуллин.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар