Қозоғистон ҳарбийлари минадан тозалаш сирларини ўрганмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг тинчликпарварлик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш доирасида Қонаев гарнизони миналардан тозалаш маркази базасида «Портламаган ўқ-дориларни зарарсизлантириш» тажриба-синов курси ўтказилмоқда. Бу ҳақда ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform хабар беради.

БМТ Тинчликпарварлик операциялари департаменти экспертлари иштирокида ташкил этилган машғулотларда Қозоғистон Қуролли Кучларининг турли вилоятларидан келган 20 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари иштирок этмоқда.

Курснинг асосий мақсади ходимларни тинчликпарвар миссия ёки операцияда миналардан тозалаш гуруҳлари ишининг стандартлари ва қоидалари билан таништиришдир.

Курс давомида ҳарбий хизматчилар миналардан тозалаш бўлинмаларини таъминлаш, ташкил этиш ва улардан фойдаланишни режалаштириш қоидаларини ўрганадилар.



Курс якунида БМТ Тинчликни сақлаш операциялари департаменти вакиллари курсга баҳо беради ва БМТ стандартларига мувофиқлик сертификатини бериш имкониятларини ва кўриб чиқади.

Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар