Қозоғистон ҳарбийлари КХШТнинг «Эшелон-2022» ўқув машғулотларини якунлади

None
ASTANA. Kazinform – Видеоконференсалоқа режимида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ишчи гуруҳининг Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

КХШТ Коллектив кучларини моддий-техник ва тиббий таъминлаш масалаларини муҳокама қилишда ҚР Мудофаа вазири ўринбосари, генерал-лейтенант Муҳамеджан Таласов иштирок этди.

«Эшелон-2022» КХШТнинг Тезкор чора-тадбирлар коллектив кучларини моддий-техник таъминлаш кучлари ва воситаларининг махсус тайёргарлиги якунлари тўғрисида ҚР Қуролли Кучлари орқа штаб бошлиғи, полковник Николай Маслов маъруза қилди.

Йиғилиш иштирокчилари КХШТнинг Коллектив кучларини шакллантиришни таъминлаш учун моддий маблағлар фондини яратиш бўйича меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш масалаларини, ташкилот контингентлари ўртасида моддий воситаларни ўтказиш бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича тавсияларни кўриб чиқди.

Йиғилишда инқирозли вазиятларда ҳарбий гуруҳларни зудлик билан жойлаштириш вақтида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун моддий маблағлар яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, ҳарбий фанлар соҳасида ҳамкорлик қилиш ва КХШТ Коллектив кучларини моддий-техник таъминлаш тизимини такомиллаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.


Сўнгги хабарлар