+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Қозоғистон ҳарбийлари Афғонистон чегарасида тинчликни сақлаш учун юбориладими?

9 Июль 17:15
Баҳам кўринг:
Қозоғистон ҳарбийлари Афғонистон чегарасида тинчликни сақлаш учун юбориладими?

NUR-SULTAN. Kazinform –Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Тимур Дандибаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қозоғистон ҳарбийларининг Афғонистон чегарасини қўриқлаш эҳтимоли ҳақида изоҳ берди, деб хабар қилади Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
БМТ Aфғонистонга Ўзбекистон орқали 100 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди Қозоғистон делегацияси Кобулда Aфғонистоннинг ҳозирги маъмурияти вакиллари билан учрашди Термизда Ўзбекистон-Афғонистон музокаралари бўлиб ўтди

Брифинг давомида ОАВ вакиллари «Толибон издан чиқарган вазиятни барқарорлаштириш учун Қозоғистон ҳарбийларини Афғонистон чегарасига юбориш режалари борми?»

Бунга жавобан Мудофаа вазири ўринбосари якуний қарорни халқаро ташкилотлар ва мамлакат Парламенти қабул қилишини тушунтирди.

«Халқаро хавфсизлик чораларини таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш учун контингент юбориш учун бизга бир қатор шартлар керак», - деди у. Ушбу шартлардан бири шундаки, томонлардан бири ёрдам сўраб Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига мурожаат қилиши керак. Иккинчидан, Коллектив хавфсизлик кенгаши даражасида қарор қабул қилиниши керак. Албатта, ушбу қарор мамлакат парламенти томонидан ратификация қилиниши ва халқаро миссиялар контингентини юбориш учун рухсат берилиши керак. Агар ушбу шартларнинг барчаси бажарилса, биз халқаро мажбуриятларни бажаришга тайёрмиз», - деди Тимур Дандибаев.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив