Қозоғистон ҳарбий мутахассислари қайси давлатларда таҳсил оляпти

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Мудофаа вазири ўринбосари Султан Қамалетдинов Бутун армия кенгаши йиғилиши олдидан Қозоғистон ҳарбий мутахассислари қайси давлатларда таҳсил олаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Армиямиз турли мамлакатлар қуроллари билан қуролланган. Биз қуролларни нафақат Россия Федерациясидан, балки Туркия, АҚШ, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа давлатлардан ҳам сотиб оламиз», - деди у ОАВ вакилларининг саволига жавобан.

Шунингдек, Султан Қамалетдиновнинг айтишича, ҳарбий мутахассислар тайёрлаш кўп қиррали.

«Ҳарбий мутахассислар тайёрлаш қуролли кучлар ва бошқа жанговар тузилмаларда олиб борилади. Бунинг учун бизга керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича шартнома ва меморандумлар тузилган. Қуролли кучлар ҳарбий хизматчилари нафақат Россия Федерациясида, балки Беларусь, Туркия, Ҳиндистон, АҚШ, ХХР, Покистон ва бошқа мамлакатларда ҳам малака оширяпти. Бу олий таълим муассасаларида ўқишдан ташқари курсга тайёргарлик кўриш, кафедраларнинг биргаликдаги машғулотлари олиб бориляпти», - деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар