Қозоғистон Ҳарбий ҳаво кучларига янги қўмондон тайинланди

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Руслан Зарлиқули Қониров Қозоғистон Республикаси Қуролли кучлари ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Тегишли фармон Ақорданинг расмий сайтида эълон қилинди.

1970 йил 27 мартда Ғарбий Қозоғистон вилояти Теректи тумани Федоровка қишлоғида туғилган.

1-даражали учувчи, ҳарбий транспорт авиацияси учувчиси, Як-18, Ан-26, Ан-72 ва С-295 самолётларини ўзлаштирган. Умумий парвоз вақти - 3500 соат.

Қозоғистон Республикаси Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, Ҳарбий ҳаво кучларида штаб бошлиғи лавозимида ишлаган.

Сўнгги хабарлар