Қозоғистон апрель ойида Озарбайжонга 125 минг тонна нефть жўнатади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Серик Жуманғарин жорий йилнинг апрель ойида Озарбайжонга нефть экспорт қилиш режалари билан ўртоқлашди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йили «ҚазМунайГаз» ва «Сакар» ўртасида ниҳоят шартнома имзоланди, 2023 йилдан бошлаб биз Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури орқали 1,5 миллион тонна нефть етказиб беришни режалаштирмоқдамиз. Жараён март ойида бошланган, дастлабки иккита танкер жўнатилди – бу 20 минг тонна, апрелда эса 125 минг тонна режаси турибди», – деди Серик Жуманғарин Ҳукумат мажлисида.

Унга кўра, Боку бошқа йўналишларни ҳам таклиф қилган.

«Масалан, «Боку-Супса». Ҳозир биз нефть қувурининг техник хусусиятларини ҳисоблаймиз. Катта ҳажм темир йўл орқали ҳам - Батуми ва Поти портларига ташилади. Ҳозирда биз ўрганаётган энг муҳим масала – Қозоғистон ва Озарбайжон томонидан юк ташишдаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси», – деди вазир.

«Кеча мазкур транзит йўналишида ягона оператор бўладиган, ўтиш тарифига эга, арзон транзит имкониятлари ва инновацион технологиялардан фойдаланадиган қўшма корхона ташкил этиш масаласи тўлиқ ишонч билан муҳокама қилинди», – дея қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар