Валюталар курси:
    usd/kzt 444.45 eur/kzt 476.27

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 62.81
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана+30+32℃

Қозоғистон Ақтау-Боку йўналиши бўйича нефть экспортини йўлга қўйди

20 Март, 18:13

BAKU. AZERTAC - Kazinform – Қозоғистоннинг «Қашаған» конидан олинган нефть Каспий денгизи орқали Ақтау-Боку йўналиши бўйича экспорт қила бошлади, дея хабар беради Kazinform Озарбайжоннинг «Азертаж» агентлигига таяниб.

Янги йўналиш бўйлаб ташиш Озарбайжоннинг ASCO денгиз транспорти флотига қарашли «Академик Хошбахт Юсифзаде» танкери ёрдамида амалга оширилади.

АЗЕРТАЖ агентлигининг хабар беришича, биринчи партия доирасида танкер цистернасига жами 6900 тонна хом нефть ортилган. Ақтау портидан йўлга чиққан танкер Озарбайжоннинг «Сангачал» терминалига етказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирокида ишга туширилган «Академик Хошбахт Юсифзаде» танкери 7800 тонна юкни ташишга қодир. Ушбу танкер билан нефтдан ташқари, кимёвий маҳсулотларни ҳам ташиш мумкин.


Муаллиф:

Жарасқан Нұрыбаев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар